$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Вьетнам Ўзбекистонда ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этади

Фото: Дунё Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси делегациясининг Хошимин шаҳрига (Вьетнам) амалий сафари доирасида Mareven Food Holdings халқаро компаниялар гуруҳи раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Гуруҳ раиси Данг Кхак Ви ҳамда гуруҳ директорлар кенгаши раиси Нгуен Ман Тханг билан музокаралар доирасида Вьетнам томони 2023-2032 йилларда Ўзбекистонда маҳсулотлар ва ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 125 миллион долларлик йирик мажмуани қуриш лойиҳаси тақдимотини ўтказди.

Бундан ташқари, макарон, соуслар, қайла, зираворлар ва бошқа пазандачилик неъматлари сингари янги турдаги маҳсулотлар ҳисобидан ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда.

Мажмуа "Ангрен" эркин иқтисодий зонасида жойлашади. Лойиҳа 800 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайди. Бу нафақат Ўзбекистон бозори ички эҳтиёжларини қондириш, балки маҳсулот камида 50 фоизини минтақа мамлакатларига экспорт қилиш имконини ҳам беради.

Амалий сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси Хошимин шаҳри яқинида жойлашган, Mareven Food Holdings халқаро компаниялар гуруҳи таркибидаги озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган UNIBEN заводларида ҳам бўлиб, корхоналар ишлаб чиқариш жараёнлари ва логистика-омбор имкониятлари билан танишди.