$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент фармони билан вазирликлар сони қисқарди

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

2023 йил 1-январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилмоқда. Айрим вазирликлар қўшиб юборилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.