Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

"Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади" — Шавкат Мирзиёев

"Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади" — Шавкат Мирзиёев

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. Давлат раҳбари uzoq тайёргарлик кўрилган ушбу ислоҳот доирасида қуйидагиларни маълум қилди:

- Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.