$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

EVOS таомларини энди Uzum Tezkor'да буюртма қилиш мумкин

evos uzum

 Энг йирик тез хизмат кўрсатиш ресторан тармоқларидан бири ҳамда ресторан, кафе ва дўконлардан тез етказиб бериш сервиси ҳамкорлик ҳақида эълон қилди. Энди Тошкент ва Андижон аҳолиси EVOS ресторанларидан Uzum Tezkor'дан тез етказиб бериш билан лаваш, бургер ва бошқа севимли таомларга буюртма беришлари мумкин. 

EVOS — Ўзбекистондаги тез хизмат кўрсатиш корхоналарининг энг йирик тармоқларидан биридир. Мамлакатда жами 70 дан ортиқ ресторан фаолият кўрсатмоқда, ҳозирда Uzum Tezkor 43 та филиалдан етказиб бериши мумкин, аста-секин Uzum Tezkor'га тармоқнинг бошқа муассасалари ҳам уланади.

— Ўзбекистонликларнинг барча севимли таомлари ва муассасалари Uzum Tezkor'да бўлиши керак. EVOS билан биргаликда биз ушбу мақсадга эришишда катта қадам ташладик, — дейди Uzum Tezkor сервисининг тижорат директори Андрей Ковакин. — Бизнинг статистикамиз кўрсатиши бўйича, лаваш ва картошка фри етказиб беришда энг машҳур таомлардан биридир. Uzum Tezkor ақлли маршрутларни режалаштириш ва буюртмаларни тақсимлаш алгоритмлари туфайли фойдаланувчиларимизнинг севимли таомлари иссиқлигича келади. 

— Етказиб беришда ҳамкор танлашда биз учун қадриятларимиз мос келиши жуда муҳимдир. Ва биз учун ҳам, Узум Тезкор учун ҳам тезлик ва сифат устувордир, — дейди EVOS ресторанлар тармоғининг операцион директори Ровшан Абдураимов.

Бугунги кунда Uzum Tezkor иловасида Тошкент ва Андижондаги 800 дан ортиқ ресторан ва кафелар, шунингдек, дўконлардан таом ва маҳсулотлар буюртма қилиш мумкин. Ўзбекистонликлар сервис иловасида ёки Uzum Tezkor Telegram боти орқали буюртма беришлари мумкин. Компания хизмат кўрсатиш сифати ва етказиб бериш тезлигига алоҳида эътибор беради. Барча курерлар ишга киришишдан олдин мажбурий тайёргарликдан ўтадилар. Йўл ҳаракати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маршрутни режалаштиришнинг ақлли алгоритмлари, шунингдек ресторанларни бошқариш тизими билан интеграция ўртача 30 дақиқа давом этадиган максимал даражада тез етказиб беришни таъминлашга ёрдам беради.


Реклама ҳуқуқи асосида