$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси бўлди

Феруза Маҳмудова

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, сенаторлар Феруза Юлдашевна Махмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар. 

Парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганига эътибор қаратди.

– Феруза Юлдашевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир. Ишонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз. Зеро, ўзбек аёллари бунга муносибдир.