Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи кутилганидан кейинроқ бўлиб ўтади — манба

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи кутилганидан кейинроқ бўлиб ўтади — манба

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи, қирғиз томони хабар қилганидек, ушбу ҳафтада эмас, кейинроқ бўлиб ўтади, дея маълум қилди «Газета.uz»нинг Ўзбекистон президенти Администрациясидаги манбаси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи Қирғизистон расмийлари айтганидек, шу ҳафта эмас, балки шу ой охирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz»га Ўзбекистон президенти Администрациясидаги манба маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Бишкекка ташриф буюриши ҳақида унинг матбуот хизмати ноябрь ойи охирида хабар берган эди. Ўзбекистон томони ташриф саналарини айтмади. Бироқ куни кеча Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ташриф шу ҳафта бўлишини маълум қилди.

9 декабрь, жума куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида Бишкекда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон ОЕИКда кузатувчи мақомига эга.