Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Бухорода Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича музокаралар ўтказилди

Бухорода Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича музокаралар ўтказилди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳларининг йиғилиши якунланди.

16-21 январь кунлари томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди. 

Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.

Йиғилишда, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинди. Музокаралар якунида протокол имзоланди.