$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳабибулла Оқилов Ўртасаройдаги можаро юзасидан муносабат билдирди

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссияси қарори бўйича брифинг бўлиб ўтаётган вақтда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўртасарой ҳудудида жойлашган карантин ҳудудида 18 кундан буён сақланаётган фуқаролар овқатсиз қолаётгани, уларга жавоб берилмаётганини айтиб жанжал кўтаришгани акс этган видео тарқалди.

Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов видео бўйича берилган саволга жавоб берди:

«Ўртасаройда овқат берилмаслиги мумкин эмас. У ерда бўлганлар билан гаплашдик. Уйида ҳам бундай овқатланмаганлар борлиги маълум бўлди. Одамларнинг кўпроқ муддат ушланиб қолаётгани эса, бу тест натижаларининг кеч чиқаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кунига 20 минглаб тест олаяпмиз, лекин бу ҳам етарли бўлмаяпти, унинг жавоблари чиққунича карантин зонадагилар бироз кўпроқ муддат ушланиб қолишяпти», деди Оқилов.