$
 12634.34
-18.98
 14821.34
-0.76
 162.37
0.48
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Disco Dancer: Трамп сайловчиларига рақсга тушиб берди (+видео)

Disco Dancer: Трамп сайловчиларига рақсга тушиб берди (+видео)

Сайловолди учрашувларнинг бирида АҚШ президенти Дональд Трамп йиғилганлар олдида “Village People” гуруҳи ижросидаги қўшиққа рақсга тушди.

Буни тасвирга олган Twitter фойдаланувчиларидан бири видеони ўз саҳифасига жойлади. Кадрда унинг диско услубида рақсга тушаётгани, қарсак чалиб тарафдорларини олқишлаётганини кўриш мумкин.


Видео кутилмаганда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди. Кўпчилик буни ижобий қабул қилди. Видеога қолдирилган изоҳларда ҳам буни кўриш мумкин.

Масалан, фойдаланувчи @mermaidgirl10 — “агар сиз биз учун рақсга тушсангиз, биз сиз учун овоз берамиз”, дея изоҳ қолдирган.

Трамп рақсга тушган мусиқа нафақат америкада, балки бутун дунёда машҳур. У бу билан ўзига хайрихоҳ ёшлар сафини кенгайтириш, мусиқа орқали сайловчилар билан илиқ муносабат ўрнатишни мақсад қилгани, эҳтимол, шунчаки кайфияти яхши бўлгандир, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Трамп октябрь бошида коронавирусга чалинган ва уч кун касалхонада даволаниб чиққанди. У Пенсильваниядаги тарафдорлари билан учрашув вақтида муолажалардан кейин ўзини супермен каби ҳис қилаётгани, ҳатто сайловчилар билан қучоқлашиб кўришишга ҳам тайёрлигини билдирган.

Теги :
Jamiyat