$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Хушхабар! Умра рейслари ҳар куни 2 марта амалга оширилади

umra

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Умра-2022“ мавсуми юқори савияда ташкиллаштирилиб, ҳар куни биттадан Тошкент-Жидда йўналиши бўйлаб авиапарвозлар амалга оширилмоқда. Юртдошларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиб, бу борада амалий қадамлар ташланди деб маълумот бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати.

 Шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар ҳар куни 2 мартадан амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда. Бунинг учун Ҳақ таолога шукроналар, давлатимиз Раҳбари ва бу савобли ишга мутасадди бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижолар қилмоқдалар, дейилади ахборотда.