$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда қурилиш соҳасига йил давомида қанча маблағ сарфланган?

qurilish uy city Foto: Kamol Azzam

Статистика қўмитаси томонидан жорий йилда қурилишларга қанча пул сарфланганлиги маълум қилинди. Унга кўра, 10 ой давомида қарийб 120 триллион сўм қурилиш ишлари учун ишлатилган.

Аниқ рақамлар

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январ-октябрь ойларида Ўзбекистонда 119,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Бу кўрсаткич эса 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,2 %га ошган.

Шунингдек, қурилиш соҳасидаги компаниялар ҳам ўтган йилгига қараганда 8,5 фоиз билан 4 176 тага кўпайган. 2022-йилда 1-декабрь ҳолатига кўра, 48 874 та бўлиб, бу рақамлар жорий йилда 53 050 тага етди. 

Охирги 4 йилликда қорилиш компаниялари сони қуйидагича бўлган:

- 2019 йилда – 37 942 та

- 2020 йилда – 42 923 та

- 2021 йилда – 45 603 та

- 2022 йилда – 48 874 та.

Тураржойларга талаб юқори

Декабр ойининг бошида тураржойларнинг нархи қимматлашиши, шунга қарамасдан аҳолининг унга бўлган талаби юқорилига ҳақида сайтимизда таҳлил жойланган эди. 

Унга кўра, 2023 йилда октябргача Ўзбекистонда 216 мингта уй сотилган. Ушбу натижа ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 13,2 фоизга ошган. 2022 йилда эса худди шу муддатда 191 мингда тураржойлар сотилган эди.