$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Етса молим, етмаса — жоним”: Тураржой нархларининг қимматлаши талабни пасайтирмаган

qurilish uy city Foto: Kamol Azzam

Ўзбекистонда уйларга бўлган талаб йилдан-йилга юқорилаб бормоқда. Албатта, аҳоли сони 38 млн.га етган мамлакатда тураржой масаласида эҳтиёжнинг ўсиши ҳам табиий.

Нархлар 13 %га ошган

2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 216 мингта уй сотилган. Ушбу натижа ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 13,2 фоизга кўп. Таққослаш учун, 2021 йилнинг 9 ойида — 178 мингта ҳамда 2022 йилнинг худди шунча вақтида 191 мингта уй сотилган. 

Эътиборлиси, автомобиль савдосидаги каби 2023 йилда уйлар нархи сезиларли ўсишига қарамай, аҳолининг уйларга бўлган эҳтиёжи заррача камаймаган. 

2022 йил сетябрдан бери Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уйлар 22,2 фоизга қимматлаган бўлса, Тошкентда бу ўсиш 29,1 фоиз бўлган. 

Ярим йиллик бўйича маълумотларга кўра, янги уйлар нархи бир йилда 44 фоизга ошгани маълум бўлган. 

Мисол учун, 2022 йилнинг маълум ойида 100 минг доллар бўлган уй, 2023 йилнинг худди шу ойида 144 минг доллар бўлган.

Хўш, эндиликда нима кутиш мумкин? 

Камроқ ажратилаётган ипотека кредитлари ва юқори нархлар ҳам аҳолининг уй сотиб олишга бўлган талабини совута олмаётган экан, демакки, келгусида ҳам уйлар нархи ўсишда давом этиши мумкин. Чунки, маҳаллий қадриятларга кўра, ҳар бир оилада шахсий уй мавжуд бўлиши шарт. Ҳатто, ижарада яшаш билан бир вақтда ҳали қурилиш режаси тасдиқланиб улгурмаган ва оқибатда катта суммаларини фирибгарлар қўлига осонгина топшириб қўяётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.