$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтдаги 1 сотих ернинг пулига Malibu олишингиз мумкин

uy joy

Марказий банк 2023 йил учун кўчмас мулк ҳисоботини эълон қилди. Йил давомида Ўзбекистонда 335 мингта кўчмас мулк олди-сотдиси рўйхатдан ўтказилган.

Нархлардаги ўзгаришлар

2023 йилда эски уйлар нархи (иккиламчи бозор) 35,1 фоизга ошган бўлса, янги уйлар (бирламчи бозор) 39,6 фоизга қимматлаган. Тошкент шаҳрида уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1 212 долларга етган. Таққослаш учун ушбу рақамлар 2022 йилада 933 долларни ташкил қилган. 

Салкам 100 миллионлик фарқ

Пойтахтда 1 сотих ернинг нархи 2022 йилги 263 млн сўмдан 362 млн сўмга ошган. Уйлар нархи ошаётганига қарамасдан, уларнинг ижара орқали ўзини қоплаш муддати кенгаймоқда. 

Агарда 2022 йилда сотиб олинган уйларнинг ижара орқали ўзини қоплаш муддати 7,1 йил бўлган бўлса, 2023 йилда бу 8,2 йилга етган.

Эндиги кутилмалар

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда, айниқса, пойтахтда уйлар нархи кескин ўсишда давом этаётгани одамларда нарх яна ўсишига ишонч пайдо қилмоқда. Маҳаллий инвесторлар учун ҳам Тошкентдан уй сотиб олиш анча жозибадор активга айланиб қолган. Айрим туманларда, маълум давр орасида уйлар нархи ўсишидан йиллик ҳисобда 60 фоизгача фойда олиш мумкинлиги кўринган. Табиийки, қаерда фойда катта ва “кафолатланган” бўлса, одамлар ўша ерга интилади. Шунга қарамай, талаб чексиз эмас ва 2024 йилда нархлар аввалги йиллар каби ўсишини кутиш қийин. Аммо аҳоли қаердандир фойда қилишни хоҳлайди ва улар ҳозирча кўчмас мулк ҳамда автомобил бозорини энг оптимал вариант сифатида кўрмоқда. Бу эса талабни ушлаб туришга сабаб бўлади. 

Аввалроқ сайтмиз орқали Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорининг 2023 йилда қандай бўлгани ва 2024 йилда бозордан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида мақола жойлаган эдик.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot