$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорининг кеча ва бугуни, келажак қандай бўлади?

Уй Uy

Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайган, ўтган йилда нархлар 34,6 фоизга ошган эди. Таҳлиллар нима демоқда?

“Олди-сотди”лар сони кўпайган

ИТИМ Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорининг 2023 йилда қандай бўлгани ва 2024 йилда бозордан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошган бўлиб, йил давомида 272,4 мингта уй сотилган. Таққослаш учун 2022 йилда 257 мингта уйлар олди-сотдиси расмийлаштирилган эди. 

Нархлар ўзгариши ҳудудлар кесимида

Бир йил ичида нархларнинг энг кўп ўсиши Хоразм (30,1 фоиз), Тошкент (28,9 фоиз) ва Бухоро вилоятларида (24,5 фоиз) кузатилан ва пойтахт, Тошкент шаҳрида уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1 123 долларни ташкил қилган. Солиштириш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич 920 доллар бўлган. 

Ижара бозори

2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори нисбатан барқарор ҳолатда бўлган. Бир йилда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайган ва ҳар кв метр учун 9,2 долларни ташкил этган. Масалан, 2022 йилда нархлар 34,6 фоизга ошган эди. Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур (11,8 доллар), Яккасарой (10,8 доллар) ва Миробод (11,4 доллар) туманларида қайд этилган. Ижара нархларининг нисбатан пастлиги Учтепа (7,9 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (5,7 доллар) туманларида кузатилган.

2024 йил кутилмалари

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда, айниқса, пойтахтда уйлар нархи кескин ўсишда давом этаётгани одамларда нарх яна ўсишига ишонч пайдо қилмоқда. Маҳаллий инвесторлар учун ҳам Тошкентдан уй сотиб олиш анча жозибадор активга айланиб қолган. Айрим туманларда, маълум давр орасида уйлар нархи ўсишидан йиллик ҳисобда 60 фоизгача фойда олиш мумкинлиги кўринган. Табиийки, қаерда фойда катта ва “кафолатланган” бўлса, одамлар ўша ерга интилади. Шунга қарамай, талаб чексиз эмас ва 2024 йилда нархлар аввалги йиллар каби ўсишини кутиш қийин. Аммо аҳоли қаердандир фойда қилишни хоҳлайди ва улар ҳозирча кўчмас мулк ҳамда автомобил бозорини энг оптимал вариант сифатида кўрмоқда. Бу эса талабни ушлаб туришга сабаб бўлади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot