$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Мирзо Улуғбек туманидаги бир фуқародан 490 та “Трамадол” таблеткаси топилди

Трамадол

ИИББ ходимлари Мирзо Улуғбек туманидаги бир фуқародан 490 та “Трамадол” таблеткасини топиб, олиб қўйишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд қилинишича, 2 сентябрь куни кечқурун Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч массивида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 35 ёшли Нодиржон И. қўлга олинди. Холислар гувоҳлигидаги текширув давомида ундан 49 конвалюта “Трамадол” топилди. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси 5 қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди ва ҳозирда тергов давом этмоқда.

Маълумот учун, “Трамадол“ мамлакатимизда савдоси тақиқланган наркотик моддалар рўйхатига киритилган ва савдоси қонун билан қатъиян тақиқланган дори бўлиб, ўз таркибида “опий“ гуруҳига мансуб бўлган наркотикларни сақлайди ва албатта тиббий мақсадда қўлланиши шарт бўлган дори воситаси ҳисобланади. Шифокор тавсиясига кўра беморларга кучли оғриқ қолдириш мақсадида берилади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу дори шифокор тавсиясисиз ўзбошимчалик билан истеъмол қилинса ўзига нисбатан қарамликни келтириб чиқаради ва уни истеъмол қилган шахс пассив гиёҳвандга айланади.