$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ишни тергов қилиш жараёни якунланди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ишни тергов қилиш жараёни якунланди

Сурхондарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнини якунлади.

Хабарда қайд этилишича, блогер 2020 йилнинг июнидан 2021 йил январига қадар саккиз кишининг сир сақланиши керак бўлган маълумотларини интернет орқали ошкор қилиш билан қўрқитиб, уларнинг айримларидан моддий манфаат кўриб келгани аниқланган.

24 февраль куни Сатторий Отабек Абдуманонзодага Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”,“Б” бандлари ва 3-қисми “а” банди (товламачилик), 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари (туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан аввалги айблов тўлдирилиб, шу куни дастлабки тергов тамомланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг формасиз ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни акс этган видео тарқалганди. Кейинроқ ушбу ҳолат ОАВ вакиллари, кенг жамоатчилик ўртасида кескин эътирозларга сабаб бўлганди.

Теги :
Жамият