$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича баёнот берди

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иш бўйича баёнот берди

 Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнлари устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Маълум қилинишича, тергов давомида суднинг ажрими билан Отабек Сатторийга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Бугунги кунда тергов органига 7 та ҳолат бўйича блогернинг хатти-ҳаракатлари устидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга тергов йўли билан ойдинлик киритилмоқда.

Жиноят ишининг қўзғатилиши қонунийлиги ўрганилганда, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланмади”, дейилади баёнотда.

Қайд этлишича, Отабек Сатторий Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40- (Туҳмат), 41- (Ҳақорат қилиш), 202-2-моддалари (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бунга унинг 2021 йил январь ойида ижтимоий тармоқларда “Денов кўмир омбори” ҳамда Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимлари мулкларни ўзлаштириш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этганликлари ҳақида ҳақорат ва туҳматлардан иборат ёлғон ахборот тарқатганлиги сабаб бўлгани, айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг формасиз ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни акс этган видео тарқалганди. Кейинроқ ушбу ҳолат ОАВ вакиллари, кенг жамоатчилик ўртасида кескин эътирозларга сабаб бўлганди.

Теги :
Jamiyat