$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Жўқорғи Кенгес раиси ва Сурхондарё ҳокими коронавирусдан даволанмоқда — ССВ

Жўқорғи Кенгес раиси ва Сурхондарё ҳокими коронавирусдан даволанмоқда — ССВ Муса Ерниязов ва Тўра Боболов

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, у ердаги мавжуд ҳолат ўрганиб чиқилди, дея хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ташриф давомида коронавирусга чалинган ва ҳозирда Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳамда Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинган. Ани пайтда уларнинг ҳолати стабил экани айтилмоқда.

Республикага ташриф буюрган гуруҳ томонидан уларни даволашдаги ёндашувлар ўрганилди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган стандартлар, протоколларга риоя этилиш даражаси аудит текширувидан ўтказилган.

Шунингдек, Европа анестезия ва интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб каби хорижлик ҳамда маҳаллий мутахассислар ва олимлар иштирокида видеоконференция ташкил этилган.

Маълумот учун, бугунгача ушбу ҳудудда 275 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли уларнинг 193 нафари касалликдан бутунлай фориғ бўлди ҳамда даволаниш кўрсаткичи ҳозирда 70 фоизни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистонда айни пайтда 81 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир.