$
 12774.98
-15.14
 13914.51
-21.6
 130.14
0.11
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон шифокорларининг умумий сони маълум қилинди

Ўзбекистон шифокорларининг умумий сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика бўйича жами шифокорлар сони 91,9 минг нафарни ташкил этиб, шундан аёл шифокорлар сони 44,3 минг нафар (жами шифокорларга нисбатан 47,7 %)ни ташкил этади.

Жумладан, ҳар 10 минг аҳолига нисбатан шифокорлар сони 27,1 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 365,6 минг нафарни ташкил этиб, шундан 333,4 минг нафари аёллар (жами ўрта тиббиёт ходимларига нисбатан 91,2 %).

Маълумот ўрнида, ҳар 10 минг аҳолига нисбатан ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 107,8 нафарни ташкил этади.