$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Cанъаткорларнинг карантинни бузиши ортидан Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди

Карантинни бузган санъаткорлар ортидан Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди

Сўнгги кунларда санъаткорларнинг тўй маросимларида карантин қоидаларини қўпол равишда бузиши ортидан Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди. Бу ҳақида Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур масала Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.

“Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда “Браво” жамоаси вакили Аҳмад Темиров ҳамда Воҳиджон Исоқовларнинг никоҳ тўйлари тасвирланган видео ва фотолавҳалар тарқалаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Табриклаш учун келган ўндан ортиқ санъаткорларимиз ҳамда юзга яқин меҳмонларнинг ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш нима эканлиги ёдларидан ҳам чиқиб кетганлигини тарқалган видео ва фотолардан яққол кўриниб турибди.

Ахмад Темиров, Воҳиджон Исоқов ўрнатилган тартибда жаримага тортилганидан хабаримиз бор, бироқ бундай хатти-ҳаракатлар “тартиб қоидаларга зид равишда мана шундай тўй ўтказиб, белгиланган жаримани тўлаб кетиш билан осонгина қутулиш мумкин” деган нотўғри хулосалар шаклланшига сабаб бўлиши ёмон. Қолаверса, бундай тадбирлар касаллик тарқалишига олиб келмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди.

Ахир, халқ кўз ўнгида юрган, санъат оламига дахлдор одам бошқалардан кўра маданиятлироқ бўлиши, керак бўлса, жамиятидаги хайрли ишлар ва янгиликларни амалга оширишга кўпроқ ҳисса қўшиб, ёшларга ўрнак кўрсатиши керак эмасми?   

Бу каби кўра-била туриб тартиб-қоидани менсимай бузганлар фақатгина маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмасдек, назаримда. Жамият қоидаларига, инсонлар ҳаётига бунчалар беписандалик билан қараш кўринмас душман билан олишиб жонларини фидо қилган юзлаб шифокору-ҳарбийларимиз, юртдошларимиз хотираси ва меҳнатларига нисбатан ҳам ҳурматсизлик деб баҳолашга лойиқ”, деб ёзади сенатор Б. Сайфуллаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Bravo” жамоаси аъзоси Аҳмад Темиров ва хонанда Воҳиджон Исоқовлар карантин талабларига зид равишда тўй қилишгани учун жаримага тортилишганди.

Теги :
Jamiyat