$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар бўйича расмий муносабат билдирилди

ТИВ “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида қолиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия – Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида қолиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олингани, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилаётгани айтилмоқда.

Хусусан, ТИВ Оператив штаби Республика махсус комиссиясига киритган маълумотда келтирилишича:

1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилган. Ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов – Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Вазирлик Россия ҳудудида бўлиб турган ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини, барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўрайди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 220 нафар ўзбекистонлик талаба чартер рейс билан Москвадан Тошкентга олиб келинганди.