$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Кеча коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

2020 йилнинг 22 июль куни Ўзбекистонда 498 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 93 нафари Карантин муассасаларида, 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 351 нафар бемор соғайиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилди.

Ҳозирга қадар касаллик қайд этилган жами 18 379 нафар бемордан 9 872 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat