$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Коррупцияни қабул қилишда 126, логистика самарадорлигида 88 — халқаро рейтингларда Ўзбекистон

12 18 1

2023 йил давомида мамлакатимиз учун устувор бўлган ижтимоий-иқтисодий соҳага оид 9 та, сиёсий-ҳуқуқий соҳада 10 та халқаро рейтинг натижалари эълон қилинди. 

180 та давлат орасида 126-ўрин

Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 14 поғонага кўтарилиб, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади.

2017 йилда 157-ўрин, 2018 йилда 158-ўрин, 2019 йилда 153-ўринни, 2020 йилда 146- ўрин, 2021 йилда 140-ўринни эгаллаган. 

Логистика самарадорлигида 11 поғонага кўтарилди

Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистон ўз позициясини 11 поғонага яхшилаб, 138 та мамлакат орасида 88-ўринни эгаллади. Жаҳон банкининг логистика самарадорлиги бўйича — LPI индекси маҳсулотларни етказиб бериш осонлиги ва миллий ҳамда халқаро даражадаги савдо логистикасининг ҳолатини акс эттиради. 

У 6 омилга асосан тузиб чиқилади: божхона самарадорлиги, инфратузилма сифати, халқаро ташувларни амалга оширишнинг соддалиги, логистика қамрови, юкларни кузатиш ва етказиб бериш муддатига риоя этиш шулар жумласидан.

Барқарор ривожланиш мақсадлари индекси

Барқарор ривожланиш мақсадлари индексида республикамиз кўрсаткичлари 8 поғонага юқорилаб, 166 та давлат орасида 69-ўрин қайд этилди. Ушбу индекс БМТ ва «Bertelsmann» жамғармаси томонидан эълон қилиниб,мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик соҳаларда барқарор ривожланишини белгилайдиган 17 та мақсад қайд этилади.

Дунё иқтисодий эркинлик индексида 8 поғона юқори

Heritage Foundation тадқиқот маркази “Иқтисодий эркинлик индекси – 2023” ҳисоботини эълон қилди.Унда Ўзбекистон 176та мамлакат орасида 56,5 балл билан 109-ўринни эгаллагани қайд этилган. Сўнгги ҳисоботга кўра, мамлакат рейтинги 0,8 баллга яхшиланиб, 8 поғонага юқорилаган бўлса-да, иқтисодиёти эркин бўлмаган мамлакатлар гуруҳидан жой олган. 

Иқтисодий эркинлик индексида республика 12та индикаторнинг 7тасида ижобий ўзгаришларни қайд этган, 5та индикаторда эса салбий ўзгаришлар кузатилган. Рейтингдаги умумий кўтарилишга инвестициялар эркинлиги (+10 балл) ва молиявий эркинлик (+10 балл) бўйича вазият сезиларли даражада яхшилангани таъсир кўрсатган.Шу билан бирга, давлат харажатлари (-3,2 балл) ва фискал саломатлик (-11,3 балл) бўйича ҳолат ёмонлашган.

“Аёллар, бизнес ва қонун” индекси

Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида юртимиз хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 190 та мамлакат ичида 2023 йил 138-ўринни эгаллади.

Ушбу индексда 2022 йил 135-ўрин, 2021 йил 134-ўрин қайд этилган.