$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШ фуқароси “Ўзбекистон почтаси” орқали юборган юклари ярми ўғрилангани, қолганлари синганидан норози (+видео)

Ижтимоий тармоқларда америкалик аёлнинг почта орқали юборган жўнатмаси бутун етиб келмагани акс этган видео тарқалди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга келганида 1000 долларлик эсдалик буюмлари (чойнак-пиёла, лаган кабилар) сотиб олиб, “Ўзбекистон почтаси” орқали юборган. Бироқ жўнатмани қабул қилиб олганида буюуртма қилганларининг ярми сингани, қолган қисми эса олиб қўйилганига гувоҳ бўлган. У “Ўзбекистон почтаси”га мурожаат қилганида унга ўғриланган ёки синган буюумлар учун кафолат бермасликларини айтишган.

“Мен буюмларимга ким текканини, ким бундай аҳволга солганини билмайман, лекин бу мен учун қутилмаган ҳолат бўлди. Қаерга шикоят қилишни ҳам билмайман. Мен почта хизматида бу қадар коррупцияни ҳеч қачон кўрмаганман”, дейди аёл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда тизимдаги камчиликларни танқид қилиб, почта тизимини даромад келтирадиган соҳага айлантириш зарурлигини таъкидлаганди.

Теги :
Jamiyat