$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Қирғизистон президенти билан Москвага учган делегация аъзолари орасида коронавирус аниқланди

Қирғизистон президенти

Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков билан Москвага учган делегация аъзолари орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "Кактус медиа" нашри хабар қилди. 

Хабарда қайд қилинишича, Москвага учиб келгач, талабларга биноан, Қирғизистон президенти, унинг делегацияси аъзолари ва кузатувчилар коронавирусга тест топширишган.

Қирғизистон президенти Аппаратининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Данияр Сидиков ва қўриқлаш хизмати ходимининг коронавирусга тестлари мусбат чиққан. Шунинг учун Қирғизистон президенти парадда қатнашмаяпти.