$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент қарори муҳокамага қўйилди. Акфа Университетига ер ажратиб берилиши мумкин

акфа университети

Regulation.gov.uz порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акфа Университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.  

Унга кўра, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Университетга Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида жойлашган, Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли “Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” МЧЖ балансидаги 29,48 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилиши режалаштирилмоқда. 

“Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Маджидов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов зиммасига юклансин”, дейилади қарор матнида.

“Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” МЧЖга қарашли мулкларни бузиш, дарахт кўчатларини Тошкент шаҳрига экиш учун кўчириш ишлари эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган. 

Айни пайтда қарор лойиҳаси блогерлар ва кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.