$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Россия президенти Путин Собиқ иттифоқ республикалари катта миқдордаги рус ерларини эгаллаб олганини айтди

Путин

Якшанба куни «Россия 1» каналида эфирга узатилган «Москва. Путин. Кремль» дастурида Владимир Путин Совет Иттифоқи тузилиши пайтида унга аъзо бўлган кўплаб республикалар «жуда катта миқдордаги рус ерларини» ва «анъанавий рус тарихий ҳудудларини» олганлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, СССРдан чиқиб кетаётганда, Россия Президентининг фикрига кўра, ушбу республикаларнинг ҳар бири «рус халқидан совғаларни олиб юрмасликлари» керак эди.

Путин айнан қайси республикаларни ва қайси ерларни назарда тутганини аниқ айтмаган, фақат «Совет Иттифоқи тузилганда шартнома ундан чиқиб кетиш ҳуқуқини берган, аммо процедура кўрсатилмаган» деб таъкидлади.

Шу билан бирга, Путин яна бир бор 2014 йилда Қримни Россияга қўшиб олиш «ярим орол аҳолисининг демократик танлови» эканлигини таъкидлади. «Қрим ҳар доим бизники бўлган, ҳатто ҳуқуқий нуқтаи назардан», - дея қўшимча қилди Россия президенти.