$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи Украинадаги уруш туфайли эмас — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Озодлик» радиосига берган интервьюсида Ўзбекистон ташқи сиёсати қандайдир геосиёсий воқеаликларга боғлиқ эмаслиги, учинчи давлатларнинг мамлакат кун тартибини шакллантиришга таъсири йўқлигини таъкидлади:

«Давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг динамикаси юқори даражада бўлса, лойиҳалар ва ҳамкорликнинг кўлами ҳам шунга яраша кенг бўлади. Бунга эҳтиёж бор эди, шу сабабли ташриф амалга оширилди.

Ҳар қандай давлат ўзининг ташқи сиёсий кун тартиби миллий манфаатларидан келиб чиқиб белгилайди. Биз ҳам бундан мустасно эмас. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати прагматик ёндашув бўлиб, қандайдир геосиёсий воқеалар ва конъюнктурага боғлиқ эмас. Қандайдир учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришга таъсири йўқ.

Бу авваламбор икки давлат ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан ҳолда бўлаётган ташриф ва мулоқотдир».