$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент бугунги кундаги энг долзарб масала ҳақида гапирди

Президент Prezident

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида маълумот берган эдик. Йиғилишда иқтисодий масалалар бўйича ҳам турли топшириқлар ва янгиликлар янгради.

Бюджет ва ЯИМ зарарланиши

“Бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт”, — деди Президент мавзуга кириш қилиб. Президент таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатаётганлиги ҳақида гапириб, бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 триллион сўм, бюджетга 30 триллион сўм тушум йўқотилаётганини айтиб ўтди.

Айланма йўллар

Шавкат Мирзиёев масалага мисол сифатида қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатгани, ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 триллион сўмлик қурилиш ишларини бажарганини, шунингдек, камида 25 гектардан ери бор 5 мингта мева-сабзавотчилик фермер хўжалигида 1 тадан расмий ишчи рўйхатдан ўтган эканлигини атаъкидлади. “Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлаяпти. Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтяпти”, — деган давлат раҳбари.

Курашнинг янги босқичи

Бундан ташқари, Президент ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14 та орган тарқоқ ҳолда шуғулланаётгани ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган яхлит иш тизими йўқ эканлигини билдирди. Шу сабабли, энди яширин иқтисодиёт билан курашиш янги поғонага олиб чиқилиши айтилди.

Чекланган ваколат

Юқоридаги вазият инобатга олиниб, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилиши маълум қилинди. Шу ўринда, бугунги кунга қадар Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмагани таъкидланди.

Ваколат имтиёзлари

Мисол сифатида, бугунги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш олти ойгача вақт олиши, бу даврда эса қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгуриши келтирилди. Шу каби вазиятлар ҳисобга олиниб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланиши, унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўла олиши маълум қилинди.

Имконият ва шароитлар

Шу билан биргаликда, Департаментга энг замонавий ахборот тизимлари, махсус воситалар олиб берилиши, иқтисодий соҳалар ва чет тилларини мукаммал биладиган, фидойи ва ватанпарвар мутахассислар танлаб олиниши, Департамент ҳузурида Илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилишлари кўзда тутилгани айтиб ўтилди. Марказ яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқиб, тизим ходимларини иқтисодий жиноятларни аниқлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўқитиши таъкидланди.

Кўрсатма ва топшириқлар

Юқоридагиларга қўшича сифатида, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилиниши айтилди. Департамент 5 та муҳим йўналиш: қурилиш, фармацевтика, алкоголь ва тамаки, ноқонуний импорт, нақдлаштириш ва капитални ноқонуний четга олиб чиқиш борасида кескин ўзгариш қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.