$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди мансабдорлар ишига қараб ҳақ олади

Ўзбекистонда мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этиляпти

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ишга қараб ҳақ

Йиғилишда президент иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилишини маълум қилган. Шунга кўра, эндиликда иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади. Янги тизимга кўра, раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олишга мажбур бўлади.

Вазир ўринбосарлари туманларга “кўчади”

Шунингдек, энди вазир ўринбосарларининг 70 фоизлик иши туманда бажариладиган бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилиши кўзда тутилган.

Назорат ўрнатилади

 Бундан ташқари, белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилиб, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилиши айтиб ўтилган.