$
 12627.02
12.22
 13494.50
-132.01
 142.18
-1.15
weather
+26
Кечаси   +14°

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф вафот этди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф узоқ давом этган хасталикдан сўнг 79 ёшида вафот этди. У 2013 йилда давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф 79 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг Дубайда вафот этди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» нашри.

Парвез Мушарраф 1943 йилда Деҳлида туғилган. У Покистон қуролли кучларида қатор лавозимларда фаолият юритган, 1998 йилда эса Покистон армияси бош штаб бошлиғи бўлган.

Собиқ президент мамлакатни 2001−2008 йилларда бошқарган. 2008 йилда импичмент эълон қилинган ва ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан.

2013 йилда у давлатга хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинганди. Парвез Мушарраф 2003−2005 йиллар давомида учта суиқасддан омон қолган. Покистон разведка идораларига кўра, яна 14 та суиқасднинг олди олинган.

2016 йилда Мушаррафга даволаниш учун БААга боришга рухсат берилганди, ўлимига қадар Дубайда яшаб келган.