$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

“Uzpharmcontrol” дорихоначиларни огоҳлантирди

Dorixona

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларни қалбаки дорилар савдоси юзасидан огоҳлантирди

Лицензия шартлари қандай?

Унга кўра, дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш фармацевтика соҳасида лицензия талаблари ва шартлари этиб белгиланган.

Шунингдек, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Муддати ўтган дорини сақлаш лицензия бекор бўлишига сабаб бўлади

Маълумот учун, ҳукуматнинг 80 сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра давлат рўйхатидан ўтмаган, сифациз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, давлат рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланиб, лицензияни бекор қилишга асос бўлади.

“Юқоридагиларга асосан, мазкур лицензия талаблари ва шартларини бузган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи барча ташкилотларни фаолият учун берилган лицензияси бекор қилиниб, қатъи чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз”, – дейилади хабарда.

Бу каби ҳолатлар кўп учрамоқда

Шунингдек, бу юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Булардан бири тез ёрдам бўлими ходими билан бўлган ҳолат. Унда Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фелдшери томонидан яширин цех шароитида тайёрланган “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин Б6” номли қалбаки дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилганлиги аниқланди.