$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 6 февраль воқеалари

qora 06 02

81 туп дарахтни кесган фермерга жиноят иши очилди 

Хоразм вилояти, Гурлан туманида жойлашган “Х.О.” фермер хўжалиги раҳбари 81 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Оқибатда, табиатга 618,1 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу модда бўйича жавобгарлик БҲМ 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Уйда сақланаётган Туркистон оқ лайлаклари

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор тумани бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида тумандаги Гуручариқ маҳалласи хонадонларининг бирида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 1 жуфт Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Фуқаро Б.А. қушларни ўтган йилнинг ёз ойида Сирдарё вилояти ҳудудида қанотлари синган ҳолда топиб олганлигини ҳамда уларга ёрдам кўрсатиб, парвариш қилиб келаётганлигини билдирган. Фуқарога ёввойи, шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жонзотларни уйда ноқонуний сақлаш мумкин эмаслиги тушунтирилган ҳамда оқ лайлаклар табиат бағрига қўйиб юборилган.

Қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди

Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки “Зодак” дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, 763 дона “Анаферон”, 2125 дона “Зодак”, 4000 дона “Витамин В6” дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, қутилар, йўриқнома ва ёрлиқлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган ва тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрлаб қўйилган 120 дона “Зодак”, 260 дона “Анаферон”, 96 дона “Хилак Форте” ҳамда 313 дона номсиз флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Спорт бошқармаси бош мутахассиси Ш.К. фуқаро Ш.Р.га “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони олиб бериши ҳамда фуқаро Н.Б.ни танишлари ёрдамида Қарши иқтисодиёт ва педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Теги :
Jamiyat