$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради

Фото: Kloop Фото: Kloop

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда «24.kg».

Жогорку Кенешининг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Ортиқбоевнинг сўзларига кўра, эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин.

«16 ёшгача бўлган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда паспорт кўрсатади. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади», — деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, қўмита Ўзбекистон билан келишувни қўллаб-қувватлашини билдирди.