$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

"Қайси вазирликдан қанча одам қисқартирилиши ҳозирча маълум эмас. Аммо уларнинг сони аниқ камаяди" — Отабек Ҳасанов

Фото: Халқаро пресс клуб Фото: Халқаро пресс клуб

Ўзбекистонда 61 та давлат ташкилоти ва 208 та ҳокимиятда 118 минг давлат хизматчиси ишлайди. Вазирлик ва идоралар камайтирилиши ортидан ходимлар сони ҳам қисқаради. «Қайси вазирликдан қанча одам қисқартирилиши ҳозирча маълум эмас. Аммо уларнинг сони аниқ камаяди», — деди Отабек Ҳасанов.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 61 та ташкилот ва 208 та ҳокимиятда 118 минг нафар давлат фуқаролик хизматчиси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда 26 декабрь куни ўтказилган халқаро пресс-клуб сессиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Бугунги кунда мавжуд 118 минг нафар давлат фуқаролик хизматчисининг ўртача 55−60 фоизи республика даражасидаги ташкилотларда ишлайди. Лекин 35 фоизгача қисқариш дегани, бу 118 минг кишидан 30 мингтани айириб қўйиш эмас. Ҳар бир вазирликда барибир қисқариш бўлади. Қайсидир вазирликда 10 фоиз, қаердадир 30 фоиз қисқариш бўлади», — деди у.

У кадрлар қисқариши ҳамма ташкилотда ҳам бир хилда бўлмаслигини қайд этди.

«Масалан, Молия вазирлигида 30 фоизлик қисқартиришни амалга оширсак, бу қайсидир ислоҳотларга халақит бериб қолиши мумкин. Лекин бошқа бир вазирликда 40 фоизгача қисқартириш бўлиши мумкиндир. 118 минг киши сон жиҳатдан аниқ қисқаради, аммо қайси вазирликдан қанча одам қисқартирилиши ҳозирча маълум эмас, буни таҳлиллар асосида, кейинроқ эълон қиламиз. Аммо давлат фуқаролик хизматчиси 118 минг нафар бўлмайди, улар сони аниқ камаяди», — деди Отабек Ҳасанов.

Аввалроқ, давлат ташкилотларининг қисқариши ортидан 2,8 трлн сўм тежалиши, улар ижтимоий соҳага сарфланиши ҳақида ёзгандик. Жумладан, молия вазири ўринбосари шундан 2,3 трлн сўмини 1−4 синф ўқувчиларини бепул овқатлантиришга йўналтиришни таклиф қилди. «Лекин буни қабул қилиш парламент қўлида», — деди Одилбек Исоқов.