$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бахтиёр Раҳмонов пойтахтнинг Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетишни сўраган Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаровни ишдан бўшатди.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаров «ўз хоҳишига кўра» эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ўзгариш пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг 27 январдаги қарорида келтириб ўтилди.

Ҳоким бошқарманинг моддий бойликларини инвентаризациядан ўтказиб, қабул қилишни ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Анвар Умаров ушбу лавозимда 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери ишлаб келаётганди. Бунгача у президент қарори билан аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги инқироз туфайли ишдан олинган собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов аввалроқ собиқ ҳокимнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган ва унга энг яқин одамлардан бири бўлган Музаффар Абдураҳмоновни ишдан бўшатганди.

Бундан ташқари, 23 январь куни ҳоким кўчаларни, истироҳат боғлари ва майдонларни ёритиш, архитектура ёриткичларини таъмирлаш ва ривожлантиришга масъул «Тошшаҳарнур» корхонаси раҳбарини ҳам алмаштирган.