$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“ТОЛИМАРЖОН ИЭС” АЖДА ОАВ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

IES33

Электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнида ёқилғи сарфини камайтириш, қайта тикланувчи энерия манбаларидан фойдаланиш масаласи бугунги кун энергетика соҳасидаги долзарб мавзу ҳисобланади. Хусусан, “Толимаржон ИЭС” АЖда ташкил этилган навбатдаги пресс- турда ҳам юқоридаги йўналишларда амалга оширилган ишлар хусусида сўз борди. 

Дастлаб, станция маъмурияти томонидан ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдилар. Хусусан, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида станция ҳудудини кўкаламзорлаштириш мақсадида бажарилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда станцияда учта энергоблок мавжуд бўлиб, 2004 йил 18 ноябрда 800 МВт қувватга эга 1-сонли энергоблок ишга туширилган. 2017 йилда ҳар бирининг қуввати  450 МВт бўлган 2-3-сонли буғ-газ турбинаси ўз фаолиятини бошлагандан сўнг, станцияда ўрнатилган қувват 1700 МВтни ташкил этиб, ишлаб чиқариш қуввати эса 1650 МВт соатга етказилган.

Станциядаги 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси орқали Ғузор тумани, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига электр энергияси узатилиши, 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси эса Қарши, Шўртан, Қарши магистрал канали ва Кўкдумалоқ ним станцияларига электр энергияси етказиб беради. 

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари шу ва яна бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Хусусан, станциянинг бошқарув пулти, замонавий қурилмаларнинг ишлаш қобилияти, бажараётган вазифаси, корхонада ташкил этилган иш тартиби, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, буғ-газ қурилмаларига кунига 12 млн. кубметр табиий газ етказиб бериш қувватига эга бўлган иккита фильтр сепаратор ишини кўздан кечиришди. 

Корхонада олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, электр энергиясини сифатли ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга қурилмалар фаолияти ҳамда энергия тежовчи технологияларнинг жорий қилиниши даражаси борасида қилинаётган ишлар ҳам журналистларнинг синчков эътиборидан четда қолмади. Бу борада берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича маълумот бериб ўтилди.