$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

«Зангиота-Чилонзор» йўналишида кира қилиши учун "дамасчи"дан 500 доллар талаб қилганлар ушланди (+видео)

Ўз автомобилида «Зангиота-Чилонзор» йўналишида кира қилмоқчи бўлган фуқародан 500 АҚШ доллари талаб қилган икки "фирибгар" далилий ашё билан ушланди, дея хабар бермоқда ИИББ.

Малум бўлишича, 2020 йилнинг 5 сентябрь куни фуқаро Ф.М. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, шахсий Damasʼ автомашинасида қонунда белгиланган тартибда давлат божлари ва бошқа тўловларни тўлаб, «Зангиота-Чилонзор» йўналиши бўйлаб кира қилиш мақсадида ишга чиқмоқчи бўлгани, аммао унга ўзини Нодир ва Носир деб таништирган ноъмалум шахслар бу йўналишда ишлаши учун ундан 500 АҚШ доллари талаб қилганини билдиради. Улан бунинг эвазига ҳаракатланиш вақтида у ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигини айтишган.

7 сентябрь куни Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда 31 ёшли Н.С. ва 24 ёшли Н.М. аризачи Ф.М. дан келишилган пулларнинг 400 АҚШ долларини олаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашё билан ушланган.

Тадбир давомида фуқаро Н.С. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги (экспертиза хулосасига асосан) 50 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Зангиота тумани ИИБ томонидан фуқаро Н.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-, 276-моддалари билан, фуқаро Н.М. га нисбатан 168-модда билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat