$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Жорий ҳафтада Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Жорий ҳафтада Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев иштирокида қуйидаги тадбирлар режалаштирилмоқда:

Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот, эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилгани айтилмоқда.