$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди ўқувчилар дарс вақтида фильм томоша қила олишади

method

Ҳукумат мактаб дарсликлари сифатида фильмлардан фойдаланишни йўлга қўймоқчи. Бундан мақсад нима?

 “Билмаганини кўриб ўрганган олим” 

Ҳукумат қарори билан Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бундан асосий мақсад мазкур фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари, яъни формула, теорема, қонуниятлари ва шунга ўхшаш ўқувчига қийинчилик туғдирадиган дарсликлар асосида шакллантирилиб, янги методни жорий қилишдир.

Низомга кўра, таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмлар мавзулари Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бир йилда 50 та кино 

Шунингдек, фильмлар Кинематография агентлиги томонидан ишланади. Шунга кўра, Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади. 

Бунинг учун эса ҳар йили 30 январга қадар фильмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилиши белгиланган. 

Қарор билан 2024 йил 1 апрелгача ўқув-услубий фильмлар портали ва мобил иловаси яратилади ҳамда мазкур ишланган фильмлар ушбу сайтларга жойланади. 

Маълумот учун, охирги марта таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида икки кун олдин хабар берган эдик. Унда таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади ва уларнинг истеъмоли камайтирилиши таъкидлаб ўтилган. Бунда бола саломатлиги устувор вазифа сифатида белгиланган.