$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Таълим муассасаларида шакарли маҳсулотлар чекланади

tushlik maktab

Эндиликда таълим муассасаларида айрим маҳсулотларга чекловлар қўйилади. Бундан мақсад эса семизликни олдини олиш.

Энг маъқул ечим

 Мактабгача ва мактаб таълим тизимида айрим маҳсулотларга чекловлар қўйиш орқали ҳукумат маҳаллий аҳоли ўртасида семизликни 30 фоизга камайтиришни режалаштирган. Буни эса мактаб ёшлар ўртасида тарғиб қилиш эса энг маъқул йўл бўла олиши айтилган. Бу ҳақда эса “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида батафсил келтирилган.

Мазкур амалиёт орқали болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Айнан нималарга чеклов қўйилади?

Шунга кўра, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади ва уларнинг истеъмоли камайтирилади.

Шунингдек болаларнинг ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўплами яратилиши кўзда тутилган.

Семизлик даражаси

Маълумот учун, семизлик бўйича мамлакатимизда 18−64 ёшдагилар орасида тадқиқот ўткизилган эди. Унинг натижаларига кўра, аҳолининг ярми оғир вазн ҳамда 20 фоизида семизлик аниқланган. Бунда ташқари, 46 фоизининг қонида эса холестерин миқдори юқорилиги қайд этилган.