$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Заправка”лар одатий режимга қайта бошладими?

Газ “заправка”ларда иш вақти яна қисқартирилди

Бугундан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати ўз саҳифасида хабар берди

110,8 млн. м3 ёқилғи истеъмолга чиқарилган

Унга кўра, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, хабарда “Ҳудудгазтаъминот” томонидан ҳозирги вақтда табиий газни тенг тақсимлаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилаётгани маълум қилинган.

Бундан ташқари, табиий газ тўлиқ ҳажмда етказиб берилётгани ва етишмовчилик кузатилмаётгани ҳам очиқланган. Аммо айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушаётгани ёзилган. “Муаммолар кузатилган жойларда газ таъминотини яхшилаш борасида соҳа мутахассислари томонидан барча керакли ишлар давом эттирилмоқда. 2023 йилнинг 14 декабр куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 110,8 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. Бундан ташқари, суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2 193 тонна ёқилғи етказилган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, вазият хронолгияси 8 декабрда республикадаги барча метан заправкалар соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланилгандан бошланган эди. Шундан сўнг, 12 декабрда мамлакатга совуқ об-ҳаво массаси кириб келгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти соат 06:00 дан 12:00 гача қисқарганди.

Изоҳ сифатида, айрим ҳудудларда истеъмол ортгани сабабли, газ босимининг пасайиши кузатилгани айтилган эди.

Орадан бир кун ўтиб, 13 декабрда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ва яна бешта вилоятда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди.