$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Қишки дард: “метан заправка”ларга чеклов бошланди

навбат

Андижон вилоятидаги «метан заправка»ларга табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди.

“Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилади”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Дард эски, яралар янги

Роппа-роса бир йил аввал Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев ушбу мавзу ҳақида гапирган эди:

Метан "заправка"ларидаги турнақатор навбатлар энергетика соҳамизнинг асл аҳволини кўрсатмоқда. 

Ўзим ҳам энергетика соҳасини шу аҳволга солиб, иссиқ кабинетларда кофе ичиб ўтирган нўноқ раҳбарлардан қаттиқ норозиман.

Вазиятни шу даражага олиб келган, газ конларимизни сув текинга бериб юбориб, ўзлари" "вилла"ларда дам олиб юрганлар унутмасин: ҳар бир юртдошимиз чекаётган азияти учун вақти келиб улар албатта жавоб беришади.

Дарҳақиқат, ўтган қишки мавсумда ҳам “мавсумга тайёргарлик” айни шу тарзда бошланган эди. Жумладан, “Uztransgaz” АЖ томонидан махсус график ишлаб чиқилиб, газ таъминотига чеклов ўрнатилган эди. Бунинг ортидан пайдо бўлган турнақатор навбатлар ҳам пайдо бўлгани ҳақида видеолар тарқалганди.