Тошкентда “Спарк” билан тўқнашган “Матиз” ёниб кетди (+видео)
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1 daqiqa o‘qiladi
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 сентябрь куни тахминан 18:30 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, Ботаника боғи қаршисида “Спарк” ва “Матиз” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиши оқибатида “Матиз” ёниб кетган.
Тўқнашув оқибатида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда “Матиз” ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага жўнатилган. “Матиз” русумли автомобилда юзага келган ёнғин бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



