$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Аудиоси тарқалган ҳоким ҳолатга изоҳ берди

Аудиоси тарқалган ҳоким ҳолатга изоҳ берди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова ўзига тегишли аудио юзасидан Kun.uz нашрига изоҳ берди. С. Мамитова ўз изоҳида қуйидагиларни тушунтирган:

“Мен ҳам коронавирус билан касалланиб, икки ҳафтага яқин вақт касалхонада ётдим. Касалликдан сўнг руҳий ҳолатим яхши бўлмагани учун стрессда балки фермерга қаттиқроқ гапиргандирман, қаттиқроқ талаб қилгандирман, оғзимдан шу гап чиқиб кетгандир. Лекин мен даволанган пайтда тумандаги кўп ишлар орқада қолиб кетган.

Ҳолбуки, ғалламиз, пахтамиз, соямиз бор, уларга тааллуқли режалар бор. Хусусан, ғалла экиш ҳам, ғаллани суғориш ҳам орқада қолган. Баъзида яхшилик билан, қонун йўли билан ҳам гаплашасиз. Баъзида эса қаттиқроқ гапиришгга тўғри келиб қолади.

Аслида фермерлар билан муносабатим яхши. Бироқ иш қилмаган, режани бажармаган фермерлар анчагина. Тўғри, пахта режасини бажардик, лекин фермерлар пахта ичидаги сояни корчёвка қилиб, юлиб ташлашган. Ҳолбуки, соя ҳосилини териб олиш керак эди. Корчёвка билан чиқариб ташлаб, ер чизиб туришибди соя йўқ деб. Энди ғўзанинг ичидаги соя тоннасини қаердан чиқаришади? Уларга сояни йўқотиб юборманглар дейилган, лекин юлиб ташлашган экан», деган Садбархон Мамитова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда С.Мамитованинг фермерларни ҳақоратлаётгани акс этган видеолар тарқалганди.

Теги :
Жамият