$
 12648.12
-26.88
 13622.03
5.28
 138.42
0.06
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда туман ҳокими фермерларни ҳақоратлади (+аудио)

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Бўстон туман ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни ҳақоратлаётгани ёзилган аудиолар тарқалди. Аудиоёзувда ҳоким фермерлар билан мажлисда режани бажармаганларга ерини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани, уларнинг шахсиятига тегиб, ҳақоратлаётганини эшитиш мумкин.

Ундаги овозлар С.Мамитовага тегишли экани айтилаётган аудио юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирилмади. Ҳокимлар томонидан қўл остидагиларнинг ҳақоратланиши биричи марта кузатиляётгани йўқ. Шундай бўлса-да жамоатчилик аёл ҳокимлар билан бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслигига умид қилаётганди.

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда фойдаланувчилар аёл ҳокимнинг фермерларга қўпол муносабатда бўлгани ортидан жиддий норозиликлар билдиришяпти. Ҳозирча ҳокимлик вакиллари ҳолат юзасидан тушинтириш беришмади.

Теги :
Жамият