$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШ давлат котиби мажбурий меҳнатга қарши курашда Ўзбекистон тажрибасини эътироф этди

Майкл Пампео

Майк Помпео одам савдоси ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ йиллик ҳисоботида Марказий Осиё ҳудудида мазкур муаммога қарши курашишда Ўзбекистон тажрибасини намуна қилиб кўрсатди. Давлат котиби минтақадаги “айрим ҳукуматлар” пахта саноати билан боғлиқ мажбурий меҳнат шаклларига кўз юмиб келаётгани ҳақида айтаркан, бу борада Ўзбекистон янги стандартларга ўтаётганини ҳам таъкидлади. 

Помпеонинг маълум қилишича, АҚШ ўтган йилги ҳисобот натижаларига кўра энг ёмон деб топилган 15 мамлакатга цанксиялар жорий қилган. 2020 йилда эса Трамп ҳукумати одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши глобал миқёсда курашиш учун ярим миллиард доллар ажратганини маълум қилган. Бу йил 20 та мамлакатдаги ҳолатни яхшилаш кўзда тутилгани, улардан 13 таси Африка давлатлари эканини билдирди. 

Шунингдек, Помпео нутқида АҚШ ичида ҳам қулликнинг ҳар қандай шаклларига жиддий қаршилик қилиниши ва мамлакат ўз фуқароларини бундан ҳимоялашини айтиб ўтган.