$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Кучайтирилган карантинда йирик саноат ва қурилиш объектлари қай тарзда ишлайди?

саноат

Республика махсус комиссияси қайта кучайтирилган карантин шароитида саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттириш тарибларини тасдиқлади. Унга кўра:

-         тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

-         объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

-         санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

-         объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

-         ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.