Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 86 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
☀ +17° kechasi +10°

"Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди" — Шавкат Мирзиёев

"Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди" — Шавкат Мирзиёев

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Президент бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади.

 Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда.

Афсуски, бундай хавф-хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаётгани кўрсатиб ўтилди.

"Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди", – деди Президентимиз.