Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод қилинди

Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод қилинди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукмида Лолагул Каллихонова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдиновларга нисбатан озодликни чеклаш ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди. Улар суд залидан шартли равишда озодликка чиқарилди.

Бухоро вилоятида ўтаётган биринчи инстанция суди Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон суди судьяси Элубай Абибуллаев раислигида 31 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда 22 нафар судланувчига нисбатан ҳукм эълон қилиниши бошланди.

Жумладан, Лолагул Каллихонова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдинов озодликни чеклаш билан боғлиқ жазога тортилди. Суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди. Улар суд залидан озод қилинди.